Ҳиндистонинг кўплаб ҳудудларида сув тошқинлари кузатилмоқда, дея хабар қилмоқда М24.ru нашри.
Маълумотларга қараганда, табиий офат қурбонлари бир йил ичида 1500 дан ошган.
Ёмғирли мавсум Ҳиндистонда узоқ муддатдан буён давом этаётгани сабабли йирик сув тошқинлари келиб чиқмоқда. Вазият, айниқса, Ҳиндистонинг шарқий қисмларида анча мураккаб. Сув, ҳаттоки, биноларнинг иккинчи қаватларигача етиб чиққанини кўриш мумкин. Тошқиндан жароҳат олиб касалхонага олиб келинганлар бу ерда ҳам сувга дуч келишмоқда. Касалхонанинг деярли барча хоналари сув билан тўлган. Бу эса айрим ускуналарнинг ишдан чиқишига олиб келди.
Шу аҳволда ҳам шифокорлар беморларни даволашни тўхтатишгани йўқ. Янги Деҳли ҳамда унинг атрофидаги провинциялардан 10 000 дан ортиқ инсон ўз уйларини ташлаб, дарёдан юқорида бўлган тепаликларда чодирлар қуриб яшашга мажбур бўлишмоқда.






