Колумбия шимолида шиддатли ёғингарчилик кузатилмоқда, дея маълум қилди ТАСС нашри.
Тошқин ўзи билан чиқиндилар оқимини олиб келмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, 100 дан ортиқ уйлар сув остида қолди.Бошпанасиз одамлар ёрдам сўраб ҳукуматга мурожаат қилишмоқда.
Ҳозирча 2000 нафар инсон эвакувация қилинган. Сув сатҳи эса тобора ортиб бормоқда. Одамлар лойқа сув кечиб бўлса-да, мол-мулкини сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.






