Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида пластик заводга тегишли бўлган хусусий самолёт ҳалокатга учради, дея хабар қилди Interfax.ru нашри.
Унинг бортида бўлган 6 киши омон қолди, бироқ учувчининг ўзи ҳалок бўлган. У ҳавога кўтарилгач, орадан бироз вақт ўтиб кутилмаганда бошқарувни йўқотиб ерга қулади. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари самолётдаги одамларни ўз вақтида қутқариб олишди.






