Вьетнамда куёвни ҳамда меҳмонларни олиб кетаётган тўй автобуси ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда М24.ru нашри.
Микроавтобус келиннинг уйи томон йўл олган эди. Фалокат натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Қурбонлар орасида куёв ҳам бор. Бундан ташқари, 4 нафар инсон жароҳат олгани хабар қилинмоқда.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ЙТҲ га ҳайдовчиниинг йўл қоидаларига амал қилмагани сабаб бўлганлиги маълум бўлди.






