АсосийDunyo

Лаосда сув тўғонининг бузилиши катта талофатларга сабаб бўлмоқда

'Лаосда сув тўғонининг бузилиши катта талофатларга сабаб бўлмоқда'ning rasmi

Лаоснинг Аттапи шаҳрида сув тўғонининг бузилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 тага етди, деб хабар берди Еg.ru нашри.

Бедарак йўқолганлар эса 122 кишини ташкил этади. Аввалроқ улар сони 100 га яқин эди. Давом этаётган қутқарув жараёнига Лаос Бош вазири Тхонглун Сисулит бошчилик қилмоқда. Тўғонни сув ёриб ўтиши оқибатида 6 та қишлоқ сув остида қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар