Интернетда тобора машҳур бўлаётган ушбу роликда бир ҳайдовчи қиз рэп мусиқасига рақсга тушмоқчи бўлган, дея хабар қилди РЕН-ТВ нашри.
Руль бошқариб кетаётган қиз рэп мусиқасига рақсга тушмоқчи бўлади ва машинадан тушиб рақсни давом эттиради. Унинг дугонаси эса видеотасвирга туширади. Шу пайт катта тезликда келаётган оқ машина раққосани уриб кетади. Видеороликда ўткинчилар ёрдамга шошилганини кўриш мумкин.






