АсосийJamiyat

GM Uzbekistan машиналари нархини оширади

'GM Uzbekistan машиналари нархини оширади'ning rasmi

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат"даги манбага асосланиб, "Халқ сўзи" хабар берди.

Қайд қилинишича, янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.

"Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги 10-12 фоизни ташкил қилиши режалаштирилмоқда", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.

    Бошқа янгиликлар