Бугун, 27 июлдан 28 июлга ўтар кечаси қизиқарли осмон ҳодисаси – Ойнинг тўлиқ тутилиши содир бўлади
Тутилиш Ўзбекистон ҳудудида соат 23:24 да бошланди. Бир соатдан кейин: 00:29 да Ой сирти соя билан батамом қопланди.
Ҳодисани тўлиқ суратларда кўришингиз мумкин.





Ой соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш, жигарранг тусда кўринди.

Тўла тутилиш фазасининг давомийлиги 1 соат 43 дақиқани ташкил қилди, яъни Ой 103 дақиқа давомида сояда бўлди. У соат 2:13 да соядан чиқа бошлади, соат 3:19 да эса бутунлай соядан холи бўлди. Тутилишнинг умумий давомийлиги эса салкам 4 соатни ташкил этди.
Фото: Асқар Ёқубов






