Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Паварнинг ЖЧ-2018 нинг нимчорак финалидаги голи турнирнинг энг яхши голи деб топилди, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Франциялик футболчи 57 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган ва матч 4:3 ҳисобида “уч ранглилар”нинг фойдасига ҳал бўлган.






