АсосийJamiyat

Яна бир ёнғин: Тошкентда дўкон ёниб кетди

'Яна бир ёнғин: Тошкентда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент Миробод туманида тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўконга ёнғин тушди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ёнғин натижасида дўкон тепасида жойлашган хонадонларда истиқомат қилувчилар эвакуация қилинди.

Ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади.

Ёнғин дастлабки сабаби – қисқа электр туташуви бўлиши мумкин. Аниқ сабаби эса тегишли экспертизалар ўтказилгандан кейин маълум бўлади. Ёнғин оқибатида етказилган зарар ҳам ҳисобланмоқда.

Бундан аввал "Sigma" савдо марказида ҳам ёнғин содир бўлганди.

    Бошқа янгиликлар