Чита сув остида қолди, дея хабар қилди Ren.tv нашри.
Бунга эса дарёнинг суви тошиши сабаб бўлган. Шу кунлардаги ёғингарчилик дарё суви асовланиб оқишига олиб келган.
Сув тошқинлари автомобилларни оқизиб олиб кетган ёки чўктириб юборган.
Аҳоли кўчаларда қайиқлар ёрдамида ҳаракатланишга мажбур бўлишган.
Читада бундай ҳолат 1991 йилда кузатилган эди.






