АсосийDunyo

Колумбияда икки шаҳарни боғловчи кўприк портлатилди

'Колумбияда икки шаҳарни боғловчи кўприк портлатилди'ning rasmi

Колумбияда икки шаҳарни боғловчи йирик кўприк портлатиб юборилди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Вильявисенсио ва Богота шаҳарларини боғловчи кўприкнинг айрим жойлари ўтган йили қисман қулаган эди. Узунлиги 3000 метрли ушбу кўприкдан ҳар куни минглаб автомобиллар ҳаракатланади. Бироқ, мухандислар томонидан унинг хавфли экани аниқлангач, уни бузиб ташлаш ҳақида қарор чиқарилди. Уни бузиш ишларида 200 кг портловчи модда ҳамда 30 та детонатордан фойдаланилган.

Олиб борилган турли текширувлар ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, кўприк қурилишида хатоликка йўл қўйилган. У белгиланганидан кўра камроқ юкни кўтаришга мўлжалланган. Кўприк ҳар дақиқада қулаб тушиши мумкин эди. Мазкур режа аниқ ва муваффақиятли равишда бажарилди.

Ўтган йилнинг январь ойида кўприкнинг бир қисми қулаши оқибатида 9 нафар ишчи қурбон бўлган эди. Шунингдек, ундаги электр симлар ҳам носоз ҳолатда бўлиб, бир неча маротаба қисқа туташувлар рўй берган.

    Бошқа янгиликлар