АсосийDunyo

Покистондаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

'Покистондаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Покистоннинг Пешавор шаҳрида яна бир террористик ҳужум содир этилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Мазкур воқеа Пешавор шаҳрида Авами миллий партияси йиғилиши вақтида содир этилган. Террорчи-худкуш бино ёнида ўзини портлатиб юборган. Ушбу ҳодиса оқибатида 12 нафар инсон ҳалок бўлди ва тахминан 50 киши яраланди. Улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир. Қурбонлар орасида партия етакчиси Хорун Билур ва унинг ўғли Дониёл Билур бор.

Портлаш туфайли бино ва унинг атрофига зарар етган. Ҳозирча ҳеч бир террористик ташкилот ушбу хунрезлиу учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

    Бошқа янгиликлар