Австралиянинг Кэтрин дарёсида гигант тимсоҳни ушлашди. Унинг узунлиги 4,7 метр, оғирлиги эса – 600 килограммни ташкил этади, деб ёзмоқда 9 News нашри.
Таъкидланишича, ушбу тимсоҳга ов 2010 йилда бошланган. Ўша пайтда маҳаллий рейнжерларга тимсоҳнинг тахминий жойи ҳақида маълумот келиб тушган. Кэтрин дарёсида тутилган тимсоҳлар орасида бу энг каттаси ҳисобланади
"Тимсоҳ Кэтрин қишлоғининг 60 км пастликдаги сув оқимида топилди", – деб айтди NT Parks вакили.








