АҚШнинг Виржиния штатида вертолёт уй устига қулаб тушди, деб хабар бермоқда Рамблер нашри.
Вертолёт учувчиси бошқарувни йўқотгани туфайли у аҳоли истиқомат қилувчи ҳудуд устида айланиб, икки қаватли уй устига қулаган. Натижада эса бинода ёнғин келиб чиққан. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вертолёт қулагандан сўнг портлаш овози эшитилган. Воқеа жойида полиция ва ўт ўчириш ходимлари иш олиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида уй ичида ҳеч ким бўлмаган. Бироқ вертолёт бортида бўлганлар тўғрисида маълумотлар йўқ. Қурбонлар ҳамда жабрланганлар сони номаълум. Фалокатнинг содир бўлиш сабаблари бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






