АсосийDunyo

Ғорда қолиб кетган футбол ўсмирлар қутқариш ишлари давом этмоқда

'Ғорда қолиб кетган футбол ўсмирлар қутқариш ишлари давом этмоқда'ning rasmi

Таиландда сув босган ғорда қолиб кетган футболчи ўсмирларни қутқариш амалиёти давом этмоқда. Хабарларга кўра, ташқарига олиб чиқилган болалар сони 8 тага етди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Деярли икки ҳафтадан буён ғорда қолаётган болалар тобора ҳолсизланиб боришмоқда. Шу сабаб қутқарув гуруҳи жараёни тезлаштиришга уринмоқда. Аввалига ғордан 4 нафар боланинг чиқариб олингани хабар қилинган бўлса, ҳозирга келиб яна 4 бола қутқарилди. Улар зудлик билан вертолётларда шифохонага етказилган.

Ғорда мураббий ва 4 нафар ўсмир қолмоқда. Ғорга тинимсиз оқиб кираётган сув туфайли ваззият мураккаблашмоқда. Яна бир бир суткадан сўнг ғор бутунлай сувга тўлиши мумкин. Бу эса ичкарида қолаётганлар учун хавфли. Агар яқин соатларда ҳаракат қилинмаса, кейин уларни ташқарига олиб чиқолмаймиз, дейди қутқарув амалиёти маъсулларидан бири.

    Бошқа янгиликлар