Жиззах шаҳар “Иттифоқ” маҳалласи, 17-уйнинг 4-йўлагида юз берган ёнғин ҳақида хабар берилгандан сўнг 10 дақиқада 2 та ўт ўчириш бўлинмаси етиб келди. Ўт ўчирувчилар етиб келганда йўлак бутунлай тутун ичида бўлиб, хонадонларда яшовчи одамларнинг ташқарига чиқа олмай қолганлари бор эди.
Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бир неча дақиқада ёнғин бартараф этилиб, тутун ичида қолган хонадонлардан уч нафар фуқаро олиб чиқилди. Воқеа жойига етиб келган фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор бўлинмалари, шошилинч тиббий ёрдам бригадаси шифоркорлари куйганлар ва жароҳат олганлар йўқлигини қайд этди.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди ЎзА.






