Жазирама ёз. Иссиқ ҳаво куйдираман дейди. Бундай пайтларда эҳтиётсизлик туфайли озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳеч гап эмас.
Буни қарангки, шундай паллада Наманган вилояти Норин тумани “Яйдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида қуёш тиғида тухум сотилмоқда, деб ёзмоқда Mahalladosh нашри.
Бу ҳолат кишини ажаблантирмай қолмайди. Тухум ортилган юк машинаси ҳайдовчиси кишиларнинг соғлиғига путур етказиб қўйиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрдимикан? Ахир, бундай иссиқда тухум айниб, истеъмолга яроқсиз аҳволга келиши кундай равшан-ку.







