АсосийJamiyat

Чилонзор тумани ҳокимияти янги бинога кўчиб ўтди

'Чилонзор тумани ҳокимияти янги бинога кўчиб ўтди 'ning rasmi

Кеча, 6 июль куни Чилонзор туман ҳокимиятининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Янги бино 3 қаватдан иборат бўлиб, 1- ва 2-қаватларига Чилонзор туман “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман Кенгаши, Чилонзор туман Оила илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши жойлашди.

Чилонзор туман ҳокимияти ва Ёшлар Иттифоқи кўмаги остида “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида очилган “Chilanzar”коворкинг маркази 3-қаватга жойлашди.

Ҳокимият биносининг ён-атрофлари ободонлаштирилиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилди.

Кун якунида event-ҳудудда Маркетинг клуби учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур бино қурилиши ишлари ўтган йили кузда бошланганди.

    Бошқа янгиликлар