Японияда Interstellar Technologies компаниясининг МОМО ракетаси ҳавога учирилиш жараёнида портлаб кетди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Ракета ҳавога учирилгач, бир неча сониядан сўнг портлаб кетди. Ҳайриятки, компаниянинг ҳеч бир ходими жабрланмади.
Портлаш двигателдаги носозлик туфайли содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.






