АсосийJamiyat

АҚШ фуқароси Зокир Алиевга суд ҳукми ўқилди

'АҚШ фуқароси Зокир Алиевга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

2018 йил 2 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида судланувчи Зокир Алиев (1972 йилда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган, ўзбек, АҚШ фуқароси, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, З. Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1 қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1 қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 2000 йилдан кейин Ўзбекистон Республикасига келгунга қадар қарийб 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб З. Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57нгилроқ жазо тайинлаш) ва 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаларини қўллаган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари миқдорида 1 050 000 сўм (1999 йил 31 декабрь ҳолатидаги 1 750 сўмдан) жарима жазоси тайинлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 62-моддаси 2-қисмига асосан З. Алиевнинг 2018 йил 17 – 22 июнь кунлари ушлаб турилган олти кунининг ҳар бир кунини ушлаб турилган пайтдаги энг кам ойлик иш ҳақининг (172 240 сўм) иккидан бир қисми (86 120 х 516 720) га тенглаштириб ҳисобга олиниб, тайинланган 1 050 000 сўм жарима жазоси суммасидан чегириб ташланган ва 533 280 сўм жарима жазоси суммаси қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан суд томонидан уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорида назарда тутилган ҳолатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборишни белгилашни мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.

Шунингдек, суд томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

    Бошқа янгиликлар