АсосийSport

Англия пеналтилар сериясида Колумбиядан устун келди

'Англия пеналтилар сериясида Колумбиядан устун келди'ning rasmi

ЖЧ-2018 нимчорак финалининг сўнгги беллашувида Англия терма жамоаси Колумбияни мағлубиятга учратди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Учрашувнинг 57-дақиқасида Гарри Кейн ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу Ҳаррининг ЖЧдаги олтинчи голи сифатида қайд этилди.

Ўйин шу ҳисоб билан якунланиб бораётган бир пайтда колумбиялик марказий ҳимоячи Йерри Мина бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди - 1:1. Бу Минанинг қаторасига учинчи учрашувда рақиб дарвозасига киритган голи бўлди.

Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, томонлар 15 дақиқадан иборат экстра таймларни ўтказишди. Унда ҳам гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Пеналтилар сериясида эса омад инглизларга кулиб боқди. Инглизлар ЖЧ-2018нинг сўнгги чорак финалчисига айланишди.

    Бошқа янгиликлар