Мексика терма жамоаси кеча ўйин бўлиб ўтадиган "Самара Арена"да расмий машғулот ўтказди.
Қизиғи, ана шу машғулотда жамоанинг асосий ҳужумчиси Хавьер Эрнандес янгича ташқи кўринишда пайдо бўлди. Чичарито сочларини мутлақо оқ рангга бўяб олган, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.


Чичаритодан ташқари Мигел Лайюн ҳам сочини оқ рангга бўяган.

Ҳудди шу ишни терма жамоанинг яна бир ҳужумчиси Хесус Корона ҳам амалга оширган. Нима учун бу футболчилар бир вақтда бу ишни қилганликлари бизга маълум эмас.







