Танзанияда туристлардан бири ёввойи ҳайвонлар билан нотўғри муносабатда бўлди, деб хабар қилди Тvzvezda.ru нашри.
Машина ичидаги турист дам олиб ётган арслонлардан бирини силамоқчи бўлди. Аммо арслон шартта ўгирилди-да, ўкириб, ўткир тишларини кўрсатди. Машина ойнасини аранг ёпган турист арслон ҳамласидан қутулиб қолди.






