АсосийJamiyat

Янгийўлдаги хонадонлардан бирида чопонга "ўранган" кўкнори поялари топилди

'Янгийўлдаги хонадонлардан бирида чопонга "ўранган" кўкнори поялари топилди'ning rasmi

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ўтказилган “Қорадори - 2018” тезкор тадбирлари давоми бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.

Хусусан, фуқаро М.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ердаги томорқада 6 туп каннабис ҳамда 50 туп кўкнори ўстирилаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, хонадонда мазкур ўсимликларнинг “ҳосили” сақланаётган банкалар ҳам топилди. Уларнинг бирида 4,7 гр. қуритилган кўкнори гули ва кўсаклари, иккинчисида 30,9 гр. марихуана борлиги аниқланди. Ҳовлидаги тандирхонада эса 44,9 гр. кўкнори поялари эски чопонга ўралган ҳолда яшириб қўйилган экан.

19.jpg

Тошкент вилояти божхона бошыармаси ахборот-хизмати хабарига кщра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган бўлиб, терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Тошкент вилояти божхона бошқармаси фуқаролардан шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Маълумот берган шахсларнинг исм-шарифлари сир сақланиши кафолатланади.

    Бошқа янгиликлар