АсосийSport

Жаҳон чемпионатида 20 та пенальти қўйилди, ҳали бунақаси бўлмаганди

'Жаҳон чемпионатида 20 та пенальти қўйилди, ҳали бунақаси бўлмаганди'ning rasmi

Кеча, ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Эрон—Португалия ўйини сўнгида пенальти белгиланди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Учрашув ҳакам Энрике Касерес видеотакрордан кейин 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Эронликлар эса уни аниқ амалга оширди. Мазкур жарима тўпи турнирдаги 20-пенальти бўлди. Жаҳон чемпионатлари тарихида ҳали бунча кўп пенальти белгиланмаган эди. Бундан аввалги рекорд 18 та пенальти бўлганди. 1990, 1998, 2002 йилларда ўтган жаҳон биринчиликларида ҳакамлар 18 маротаба 11 метрлик жарима зарбаси белгилаганди.

ЖЧ-2018 ўйинларида ҳакамлар VAR – видеотакрорлар тизимидан фойдаланиб, 11 метрли жаима зарбаларини белгиламоқда.

    Бошқа янгиликлар