Бразилияда бир мактаб ўқувчилари ўз ўқитувчилари учун пул йиғиб беришди, дея маълум қилмоқда Lemurov.net нашри.
Гап шундаки, ушбу ўқитувчи икки ойдан бери маош олмаётган эди. Буни эшитган ўқувчилар эса ўртага пул ташлаб севимли ўқитувчилари учун маблағ йиғиб қутичага солиб беришган. Бундан хабар топган ўқитувчи бўлса кўз ёшларини тийиб туролмаган.






