Ўзбекистонлик FIFA рефериси Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги ўйинларни бошқариш бўйича рекордни янгилашда давом этади.
Ҳакамимиз ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан ўрин олган Аргентина – Хорватия учрашувини бошқарганидан хабарингиз бор.
Равшан Эрматов ва унинг жамоаси эндиликда Испания – Марокаш учрашувига тайинланишди.
Учрашув 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Ушбу ўйин Равшан Эрматов учун мундиаллардаги 11-ўйин сифатида тарихга киради.






