Сан-Франциско ҳайвонот боғида машҳур Коко исмли одамсимон маймун вафот этди.
Коко 1971 йилда туғилган эди. У Стэнфорд университети мутахассиси Франсин Паттерсон ёрдамида 20 мингдан ортиқ сўзнинг маъноли ишорасини ёд олган эди.
Коко 1984 йилдан бошлаб Сан-Францискодаги ҳайвонот боғида мушуклар тарбияси билан шуғулланар эди.
У умрининг кўп қисмини ушбу ҳайвонот боғида ўтказди.






