АсосийJamiyat

Тошкентда гўзаллик саноати халқаро кўргазмаси очилди

'Тошкентда гўзаллик саноати халқаро кўргазмаси очилди'ning rasmi

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида XIV “Beauty Expo Uzbekistan — 2018” халқаро гўзаллик саноати кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

“Expo Position” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмада Германия, Франция, Италия, Польша, Украина, Россия, Туркия, Корея, Ҳиндистон, Хитой каби ўн бешдан ортиқ мамлакатлардан 60 дан зиёд компаниялар ўз маҳсулотлари, косметологик хизматлари, гўзаллик салонлари учун мўлжалланган асбоб-ускуналари билан иштирок этмоқда.

“Beauty Expo Uzbekistan – 2018” кўргазмасидан кўзланган асосий мақсад гўзаллик саноати соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш, даволаш-косметикасининг табиий усулларига аҳолининг эътиборини кучайтириш, табиий маҳсулотлар асосида яратилган пардоз маҳсулотларини кўпайтириш, соҳа мутахассисларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашишига имкон яратишдан иборатдир.

Кўргазма шу йилнинг 23 июнигача давом этади.

    Бошқа янгиликлар