АсосийJamiyat

Норинда "Обод қишлоқ" дастури доирасида медиа-тур ташкил этилди

'Норинда "Обод қишлоқ" дастури доирасида медиа-тур ташкил этилди'ning rasmi

Наманган вилоятида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган медиа-тур тадбири бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълумки, вилоятнинг Норин туманида “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

– Ушбу медиа-тур Норинда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини мамлакат миқёсида тарғиб қилиш орқали тенгдошларимиз қалбида ватанпарварлик, эл-юрт ишига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш ва шундай ишларнинг фаол иштирокчиси бўлишга рағбат уйғотишдир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёшлар медиа маркази бош продюсери, гуруҳ раҳбари Дилшод Маматурдиев. – Шу мақсадда Ўзбекистон телерадиокомпанияси, марказий газета ва журналлар, интернет журналистикасида фаолият юритаётган 30 дан зиёд журналистлар иштирок этмоқда.

22.jpg

Тадбирнинг биринчи кунида журналистлар Наманган вилояти телерадиокоманияси фаолияти, у ерда соҳа ходимларининг давр талабига ҳамқадам ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди.

Иштирокчилар Наманган ёшлар маркази қошида фаолият кўрсатаётган турли тўгарак ва секциялар, кутубхона фаолияти билан танишиб, марказнинг фаол ёшлари билан мулоқотда бўлди. Бу масканда ўтказилган давра суҳбатида тажрибали журналистлар келажакда шу соҳада ишлашни орзу қилаётган ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

16.jpg

Тадбирнинг биринчи куни Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуасига саёҳат билан якунланди. Иштирокчилар Норин туманида бир қатор ижтимоий акцияларда қатнашиб, “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилган ишлар билан танишади.

    Бошқа янгиликлар