АсосийJamiyat

Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади

'Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади'ning rasmi

Бугунги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Бош вазир А.Арипов таълим соҳасида мақсадсиз маблағ сарфлаш бартараф этилиши алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Халқ таълими тизимига малакали мутахассислар жалб этилади. Шу мақсадга қаратилган Президент қарори қабул қилинади. Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади.

Тизимга тааллуқли маблағлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақсимланади. Соҳада мақсадсиз маблағ сарфлаш бартараф этилади.

Таълим тизимини, хусусан, Халқ таълими вазирлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барча раҳбарларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланади", - деди Бош вазир.

    Бошқа янгиликлар