Мексикалик археологлар пойтахт Мехико шаҳрида қадимий ибодатхона борлигини аниқлашган, дея хабар берди Рамблер нашри.
Мехиконинг шимолий қисмида тарихий марказ остида қадимий ибодатхона борлиги маълум бўлди. У қадимий Ацтек қабиласининг энг асосий ибодат жойи ҳисобланган. Тахминларга кўра, топилманинг ёши тахминан 600 да. 360 метр квадрат майдондан олиб борилган изланишлар давомида ибодатхонанинг кўплаб қолдиқлари топилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳудудда илмий тадқиқотлар давом этмоқда. Шу билан бирга, бу жой кўргазма сифатида уни кўришни истаганлар учун ҳам очиқдир. 2014 йилда бу жой устида супермаркет барпо этилган. Унинг бузилишидан кейингина ибодатхона ҳақида хабар топиш имкони пайдо бўлган.






