Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри ва Марказий банк биноси атрофидаги йўлакларга ўзгача кўринишдаги ўриндиқлар ўрнатилди. Facebook'даги X-Places (Tashkent) гуруҳида бу ҳақда фотохабар қолдирилди.
Ўриндиқлар ҳалқасимон шаклда бўлиб, қизил, яшил, сариқ ва кўк рангларда ишланган. Қоронғуда ўриндиқларга ўрнатилган чироқлар ёнади.











