АсосийJamiyat

Бухорода икки киши зовурда чўкиб, ҳалок бўлди

'Бухорода икки киши зовурда чўкиб, ҳалок бўлди'ning rasmi

19 июнь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшаган И.И. ва Ромитон туманида яшаган О.М.лар Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурда чўмилаётганларида эҳтиётсизликлари оқибатида сувга чўкиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жасадлар сувдан топилиб олинган.

"Ҳурматли фуқаролар, турли ҳил чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг", - дейилган ИИВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар