АсосийJamiyat

​Андижон шаҳрида велосипедчилар учун йўлаклар ташкил этилади (фото)

'​Андижон шаҳрида велосипедчилар учун йўлаклар ташкил этилади (фото)'ning rasmi

Андижон шаҳрида 425 минг аҳоли истиқомат қилади. Қарийиб 40 мингга яқин автотранспорт воситалари мавжуд. Вилоят миқёсида эса 187 мингта автоулов бор. Қатновнинг кўплиги, артоф-муҳит мусаффолигини сақлаш масалаласи пиёда ёки экологик тоза транспорт воситасида ҳаракатланишни кенг тарғиб қилишни тақозо этади.

Андижон шаҳрида велосипедчилар учун йўлаклар ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Юсуф Отабеков кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш асносидаги йиғилишда баён этди.

Шуларни назарда тутиб Андижон шаҳридаги 7 та марказий кўчаларда велосипедчилар учун умумий 28,6 кмузунликдаги йўлакчалар ташкил қилинади. Бир томонлама йўлакчаларнинг эни 2,25 метр, икки томонламала йўлакчаларники 3,25 метр бўлиши кўзда тутилган.

Марказий кўчалардаги тирбандликларни ҳисобга олсак, энди велосипедда манзилга тезроқ етиб бориш мумкин. Мисол учун Хитойда деярли 70 фоиз аҳоли велосипеддан фойдаланади.

    Бошқа янгиликлар