Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳаси доирасида ягона мактаб формалари билан боғлиқ саволларга мутасаддилар жавоб берди.
Мутахасисларнинг таъкидлашича, тажриба-синов ўтказилган мактаблардан ўқувчилар, синф раҳбарлари ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари билдирилган сўровномалар, ижтимоий тармоқлардаги таклиф ва тавсиялар йиғиб олинди.
Ҳозирда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимлари, дизайнерлар, либос усталари ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари таклифларни ўрганмоқда. Яқин вақтларда улар мактаб формасини яратиш юзасидан ўз хулосаларини тақдим этади ва юқоридаги мактаб формалари намуналарининг яхши жиҳатлари ўзлаштирилган ҳолда бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, танлаш имкониятини берувчи кўп вариантли мактаб формалари яратилади.






