Жаҳон чемпионатида япониялик ва сенегаллик футбол мухлислари ўз терма жамоалари иштирокидаги учрашувлар якунлангач, стадионларни тозалашди. Улар барча чиқиндиларни йиғиб, махсус пакетларга солишган.
Бунга гувоҳ бўлган мухлислар Twitterда видеолавҳа жойлаштиришди. Шунингдек, "Япония ва сенегаллик футбол мухлисларининг хулқ-атвори бизни ҳайтратда қолдирди, - деб ёзмоқда.

Маълумот учун, Кеча ЖЧ-2018 нинг 1-тури доирасидаги Саранскда бўлиб ўтган Япония – Колумбия ўйинида Япония 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Худди шундай ҳолат Москвадаги “Спартак” стадионида Сенегал ва Польша жамоаси ўйинидан кейин ҳам кузатилган. Сенегаллик мухлислар терма жамоа ғалабасидан сўнг ўзлари ўтирган секторни чиқиндилардан тозалаб кетишган.






