Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги янги бинога кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
"Ташқи ишлар вазирлигининг бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбалари (веб-саҳифа, «Facebook»даги саҳифа, «YouTube»даги канал)да узилишлар бўлиши мумкин. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», - дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот учун, Ташқи ишлар вазирлиги Ислом Каримов кўчаси 9-уй манзилида жойлашган эди. Ҳозирча вазирлик айнан қайси бинога кўчирилаётгани борасида маълумотлар йўқ.






