Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Нидерландияда ўтказилаётган Pinkpop мусиқа фестивалида микроавтобус бир тўда пиёдани босиб кетди, деб хабар берди "Россия 24" нашри.
ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, уч киши жабрланган. Полиция берган маълумотга кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Айни вақтда уни қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса юз берган жойга тиббиёт вертолёти юборилган. Pinkpop мусиқа фестивали ҳар йили Нидерландиянинг жануби-шарқий қисмидаги Ланграаф шаҳрида бўлиб ўтади.






