Самарқанд туманининг «Ўзбеккенти» маҳалласида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси олдида ўрнатилган газ тақсимлаш қутисининг ер остидан ўтган қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, бинонинг ертўласида тўпланиб қолади.
Бунинг оқибатида бинода жойлашган нонвойхона ишчиси, мазкур маҳалласида яшовчи Ж.Р. электр чироғини ёққан вақтида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ёнғин натижасида нонвойхонада ишловчи Ж.Р. ва Ургут туманида яшовчи Х.Д. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






