АсосийSport

ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди

'ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди'ning rasmi

ЖЧ-2018 “В” гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Испания ва Португалия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишди, деб хабар берди Оламспорт нашри.

Учрашувда икки бор ҳисобда ортда боришига қарамай испанлар ирода кучини кўрсатиб, уч бора рақиб дарвозасига гол уриб ғалаба қозонишга яқин эдилар. Аммо португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду бунга рози бўлмайди.

Ўйин тугашига икки дақиқа қолганда унинг жаримадан йўллаган ажойиб зарбаси Де Хеа қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушди -3:3. Драматик баҳс ва жанговар дуранг.

Португалия – Испания 3:3 (2:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 4, пенальти Роналду, 1:1 – 24 Диего Коста, 2:1 – 44 Роналду, 2:2 – 55 Диего Коста, 2:3 – 58 Начо, 3:3 – 88 Роналду.

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Вильям Карвалью, Моутинью, Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 80), Бернарду Силва (Куарежма, 69), Бруну Фернандеш (Жоау Мариу, 68), Роналду.

Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Начо, Рамос, Бускетс, Коке, Иско, Сильва (Васкес, 86), Иньеста (Алькантара, 70), Диего Коста (Аспас, 77).

Огоҳлантириш:Бускетс (17), Бруну Фернандеш (28).

Бошқа янгиликлар