“Қиз йўқ уйда тонглар эрта отмайди” деб ёзганда шоиримиз адашмаган эди. Биз тошкентлик Диёра Аҳмедованинг дадаси Ҳожиакбар Раҳматов билан гаплашганимизда унинг мазкур шеърни ўқиб, қизалоғини хонадонини тўлдириб юрганини шукроналик билан таъкидлади: “Диёра бир йил олдин юролмай қолди. Уни шаҳар онкологиясига ётқиздик. Докторлар қизимнинг оёғини операция қилиш кераклигини айтишди. Бунинг учун Ҳиндистонга бориб даволаниш керак экан. Биз 40 кун Ҳиндистонда бўлдик. Қизимнинг оёғига имплантат қўйилди. У юролмасди. Ҳозир эса, Худога шукр, оёққа туриб кетди. Бизга бир қатор ташкилотлар ҳамда ёшлар иттифоқи каттаёрдам беришди. Чунки боламни даволатишга маблағим йўқ эди.
Президентимизга катта раҳмат. Барака топсин. Ҳамма ҳайрли ишларнинг бошида ўзлари турибди. Шу инсон одамлар юрагида меҳр-оқибат деган туйғуни уйғотди. Ҳар куни, бир маҳалла, бир ёшлар иттифоқи эшигимни таққиллатиб, ҳол-аҳвол сўраб келади.
Президентимизнинг топшириқлари билан бугун имконияти чекланганларга уй бериляпти, муҳтожларга ёрдам қилиняпти. Бундан ортиғи бўлиши мумкин эмас. Мен юртимизда инсон тақдири ҳамма нарсадан устунлигини қизимга қилинган ёрдамларда кўрдим. Болажонимни оёққа туришига қўмак берган ҳаммага раҳмат айтишдан чарчамайман. Яхшилар доимо бор бўлсин”.






