АсосийJamiyat

Пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

'Пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

Бугун, 13 июн соат 18:00 дан 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг айрим қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

"Шароф Рашидов" кўчасининг "Хуршида" кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида;

Кичик халқа йўлининг "Шароф Рашидов" кўчасидан "Лабзак" кўчасигача бўлган қисмида;

"Лабзак" кўчасининг "Нурафшон" кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида.

Хабарингиз бор, аввалроқ улуғ олим Анвар қори Турсуновнинг жанозалари Минор жомеъ масжидида аср намозидан сўнг ўқилиши ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар