Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида олиб бораётган ҳаракатларда жорий йилнинг 30 мартидан буён 87 фаластинлик ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида 12 нафар бола ҳам бор. Жароҳат олганлар сони 12 мингдан зиёд.
БМТнинг махсус сессиясида ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн шулар ҳақида маълум қилган.
Олий комиссарнинг таъкидлашича, фаластинлик қурбонлар сонига оид ушбу кўрсаткич 2014 йилдан буён солиштирганда энг юқориси бўлиб турибди.
БМТ сессиясида “Фаластин ҳудудида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани” бўйича махсус сессия ўтказиш тўғрисидаги сўровда ташкилот кенгашининг амалдаги 47 аъзосидан 25 таси ёқлаб овоз берган. Кенгаш шартига кўра махсус сессияни чақириш учун амалдаги аъзоларнинг камида 16 таси ёқлаб овоз бериши лозим.
РИА Новости БМТнинг навбатдаги махсус сессияси қачон ўтказилишига аниқлик киритмаган.






