АсосийJamiyat

​Қорақалпоғистонлик сайёҳ Татьяна Каримова билан учрашди

'​Қорақалпоғистонлик сайёҳ Татьяна Каримова билан учрашди'ning rasmi

Қорақалпоғистонлик сайёҳ Берунийдан Самарқандгача пиёда келгани ва кейин Жиззахга йўл олиши, саёҳатни эса пойтахтда якунлаши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

“Биздан озод ва обод Ватан қолсин!”, “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” деган буюк ғояларни илгари суриб, келажак авлод учун ибрат мактабини яратган Биринчи Президентимизнинг шарафига пиёда марафон ташкиллаштирган Равшан Яхшимурадов Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, таълим олган мактабини, уйини кўриб, Самарқанд шаҳри аҳолиси билан суҳбатлашган, тўйларда иштирок этган.

Тошкентга пиёда келган марафончи Равшан Яхшимурадов Биринчи Президентимизнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова билан учрашди, деб хабар берди ЎзА.

“Деярли ўн тўрт кунлик йўл босиб, йўлда кўп нарсаларни кўрдим, ўзим кутгандан ҳам кўпроқ маълумот, энг муҳими, Биринчи Президентимиз тўғрисида китоб бўладиган маълумотлар тўпладим, одамларнинг яшаш шароитлари билан танишдим. Тошкент шаҳрида Татьяна Каримова билан учрашдим”, - дейди Р.Яхшимурадов.

Марафончи ажойиб таассуротлар билан Берунийга қайтиб келди. Энди у таассуротларини китоб қилиб ёзишни ният қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар