АсосийJamiyat

СамДУда кириш имтиҳони апробация тарзида ўтказилади

'СамДУда кириш имтиҳони апробация тарзида ўтказилади'ning rasmi

20 май куни соат 9:00 да СамДУ қошидаги тайёрлов марказида абитуриентлар учун барча йўналишлар бўйича апробация-репитицион (ДТМ намунасида) тест ўтказилади. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар берди.

Иштирок этмоқчи бўлганлар 18 майгача рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Апробацион тест СамДУ нинг “Амалий математика ва информатика” факультети биносида ўтказилади.

Қатнашиш бепул. Имтиҳонда кўпи билан тахминан 300 киши иштирок этиши мумкин бўлади.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин: (90) 656 09 19, (91) 297 62 12, (93) 729 01 41.

    Бошқа янгиликлар