АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити давом этмоқда, дея хабар қилди IVI.RU нашри.
Сўнгги хабарларга қараганда, Ньюсбургда рўй берган тўфон натижасида бир киши ҳалок бўлди.
Кучли бўрон туфайли Ньюсбургда бир қатор талофатлар қайд этилган. Ҳудудуда дарахт ва симёғочлар уйлар устига қулаганини кўриш мумкин. Табий офат туфайли 11 ёшли қизалоқ ҳаётдан кўз юмди. У устига улкан дарахт қулаган автомобиль ичида бўлган. Қутқарув хизматига шунга ўхшаш ҳолат билан боғлиқ 50 та хабар келиб тушган.
Бўронлар, шунингдек, Кингстон, Виржиния, Пенсильвания, Нью-Жерси каби штатларда ҳам рўй бермоқда. Соҳа мутахассислари мазкур вазият келаси ҳафтага қадар давом этиши мумкинлигини хабар қилишган. Шунингдек, айрим жойларда электр энергияси узилиши ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Штатларда темирйўл қатнови вақтинчалик тўхтатилган бўлса, Flight Aware компанияси томонидан 3 та йўналиш бўйича парвоз қилувчи 500 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган.






