АсосийDunyo

Хитойдаги йирик заводларнинг бирида авария содир бўлди

'Хитойдаги йирик заводларнинг бирида авария содир бўлди'ning rasmi

Бугун маҳаллий вақт билан 9.00 да Хитойнинг Хенань вилояти Наньян шаҳридаги пўлат қуйиш заводида авария содир бўлди.

Фавқулодда ҳодиса оқибатида камида 15 киши жабрланган. Улардан 8 нафари жиддий жароҳат олган.

Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар тарқатди.

Ҳозирча маҳаллий ОАВ пўлат қуйиш заводидаги авария тафсилотларига аниқлик киритмаган.

    Бошқа янгиликлар