Испанияда мини самолёт халокатга учради, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Тарагона худудида юз берган ходиса натижасида 3 киши хаётдан кўз юмган. Маълумотларга қараганда, самолёт қулаганидан сўнг ёниб кетган. У Португалиянинг Каскаис шаҳридан Испаниянинг Реус шаҳрига қараб парвозни амалга ошираётган эди.
Қурбонларнинг шахси хақида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳалокат сабаблари эса ўрганилмоқда.






